Зоир Мирзаев масъуллардан муаммони кўтариб чиқаётган фуқарога душмандек қарамасликни сўради

Зоир Мирзаев масъуллардан муаммони кўтариб чиқаётган фуқарога душмандек қарамасликни сўради

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Кеча Зоир Мирзаев вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказар экан , масъуллардан муаммони кўтариб чиқаётган фуқарога душмандек қарамасликни сўради.

Шунингдек, вилоят ҳокими мурожаатлар бўйича аҳолига ёлғон ваъда беришларни ҳам йиғиштириш кераклигини таъкидлаган.

Рости хурсанд бўлдим.

Умид қиламанки, аҳоли мурожаатларини эълон қилиб бораётган “Murojaat_uz” телеграм каналини ҳам маъсуллар ўзининг энг яқин кўмакчиси дўсти сифатида кўради ва эълон қилинаётган муаммоларга қўл силтаб кетишмайди.

Зеро, шундагина аҳоли ютади. Халқ рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда барака бўлади.

Изоҳ: Айтганча аҳоли мурожаатлари машхур бўлиш учун ўрганилмайди.

Номоз Чориев  “Murojaat_uz” ижодкори.

Канал манзили:   t.me/murojaatkarshi


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________

Манба: Facebook — Мой город Карши/ Она шаҳрим -Қарши

Шарҳ ёзиш