ЖОНАЖОН ЮРТ ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШАЁТГАНЛАР….

Муҳаббат ила баҳамлашинг

ЖОНАЖОН ЮРТ ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШАЁТГАНЛАР.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг,2020 йил 16 июндаги " 2020 йил июнь — август ойларида "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида Ҳаракатлар режасини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори бўйича Китоб туманида изчил ишлар бошлаб юборилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.
Ушбу ҳаракатнинг ҳар кунлик йўналишлари белгиланиб, жойларда давом эттирилмоқда.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб — қувватлаш бўлими бошлиғи Абдишукур Омоновнинг маълум қилишича, Башир МФЙ, Хўжаилмкони МФЙ, Сарой МФЙлар ҳудудидаги мавжуд зиёратгоҳ ҳамда қабристонларда ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.
Хайрли ишга туманимиз кайвони оқсоқолларидан Ж.Раҳмонов, М.Бурхоновлар ҳам ўз иштироклари билан ҳисса қўшмоқдалар.
Карантин талабларига риоя этган ҳолда
ободлик ҳаракати давом этади.

😷@kitabdistrict🌱






_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш