Жигарга зарар етказадиган “яхши” маҳсулотлар

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Гастроэнтеролог-шифокор, тиббиёт фанлари доктори, Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университети профессори Алексей Буеверов ортиқча истеъмол қилиш оқибатида жигарнинг сурункали шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида гапирди.

Бу ҳақда «sputniknews-uz.com» маълум қилмоқда.

Экспертнинг таъкидлашича, россияликларнинг 37 фоизи жигар касаллигидан азият чекмоқда, бунинг сабаби — рационда ортиқча ёғ ва шакар туфайли юзага келади. Шунда бу ҳолатда энг хавфли — фруктоза бўлиб, у ёғлар сифатида қайта ишланади, улар асосан жигарда тўпланади ва унинг яллиғланишини оширади.

Қайд этилишича, одамлар кўпинча бундай шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқатларни фойдали деб ҳисоблашади.

«Булар, масалан, шарбатлар. Уларда фруктоза энг зарарли шаклда — эритилган, тезда сўрилади ва шу сабабли дарҳол ёғларга айланиш учун қайта ишлашга ўтади», — дейди Буеверов.

Шунингдек, у баъзи мевалар, хусусан, тропик меваларни ортиқча истеъмол қилиш жигарга зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, шифокор фруктоза бўйича «мутлоқ чемпион» бўлган — асални рационга қўшишда алоҳида эътибор беришни маслаҳат берди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш