Жанубий Кореяда яна 46 кишида вирус аниқланди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Жанубий Кореяда сутка давомида 46 киши коронавирусга чалингани қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 11 590 нафарга етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» KCDC маълумотларига таяниб.

Сўнгги кунларда Жанубий Кореяда кунлик касалланишлар сони 30-80 кишини ташкил қилмоқда. Эпидемия бошланганидан буён кунлик касалланишлар сони 10-20 тагача камайган. Янги касалланиш ўчоқларининг пайдо бўлиши касалланишлар сони яна ортишига сабаб бўлмоқда.

Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудидаги клуб ва барларда касаллик юқтирганлар сони камида 270 нафарга етди. Коронавирусга чалинишнинг олдини олиш бўйича чораларга етарлича амал қилмаган Пучон шаҳридаги Coupang компанияси омборхонасида эса камида 117 киши вирусни юқтириб олган. Яна 45 киши кичик диний йиғилиш ўтказиш пайтида вирус юқтириб олган.

Мамлакатда сўнгги суткада 21 киши коронавирусдан соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 10 467 кишига етди. Касалликдан яна бир киши вафот этиб, вирус қурбонлари сони 273 кишини ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш