Юртимизда коронавирус бўйича яна рекорд натижа қайд этилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 784 нафари соғайди. 

Жумладан, беморларнинг 467 нафари Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижон вилоятида, 32 нафари Қашқадарё вилоятида, 22 нафари Хоразм вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 30 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 743 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш