Япониядан янги ихтиро: Таржимон ниқоб ихтиро қилинди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Япониянинг Donut Robotics – роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияси соҳибининг нутқини бошқа тилларга таржима қила олувчи “ақлли” ниқоб яратишди. Ниқоб C-mask деб номланади.

У инсонни нафақат хавфли коронавирусдан ҳимоялайди, балки Bluetooth орқали смартфонга махсус дастур орқали уланиб, соҳибининг нутқини тўққизта  – инглиз, француз, индонезия, испан, япон, хитой, корейс, тайвань ва вьетнамча тилларга ўгира олади.

Компания сўнгги йиллар давомида аэропортда махсус таржимон роботлар устида иш олиб боришаётган эди. Аммо дунёда кузатилаётган пандемия сабаб олимлар вазиятга мослашишди ва таъминот дастури “ақлли” ниқобга мослаштирилди. Ушбу янгича лойиҳага 260 000 доллар сарфланмоқда.

Хабарда келтирилишича, янги турдаги ниқоблар дўконларда сентябрь ойида пайдо  бўлади. Бир дона ниқобнинг баҳоси 40 доллар бўлади.

У аввалига  Японияда, ана ундан кейин Хитой, Европа ва АҚШда ҳам сотила бошлайди. 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Uzreport.Uz

Шарҳ ёзиш