Яна бир давлат президентида коронавирус аниқланди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Боливиянинг вақтинчалик президенти Жанин Аниэз ҳам коронавирус касалига чалинди. Бу ҳақида сиёсатчи ўзининг Тwиттер ижтимоий тармогъида ёзиб қолдирди. Унинг сўзларига кўра, хозирда у ўзини яхши хис этмоқда ва изоляция режимида масофадан туриб ишлашда давом этади. Бу ҳақда Узрепорт ёзмоқда.

«Охирги пайтда жуда кўпчилик инфекцияни юқтиргани аниқланди. Шунинг учун мен ҳам тест топширишга қарор қилган эдим. Афсуски менда ҳам вирус борлиги тасдиқланди. 2 хафтадан кейин мен қайта тест топшираман ва унгача уйдан туриб ишлайман” деди Аниэз.

Аниэз илгари Боливия парламентининг иккинчи вице-спикери лавозимида фаолият юритган. Давлатнинг собиқ раҳбари Эво Моралес норозилик намойишлари туфайли мамлакатдан қочиб кетганидан кейин у вақтинчалик президент лавозимига тайинланди. 3 майда бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик сайловлари пандемия туфайли сентябр ойига қолдирилди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Darakchi.Uz

Шарҳ ёзиш