Яна бир ҳоким ташаббус билан чиқди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусига Китоб туманидаги тадбиркорлар ҳам қўшилмоқда.
Тадбиркорлар қаторида Туман ҳокими Алишер Закиров ҳам синовли кунларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган фуқароларга яқиндан ёрдам бермоқчи. Бу билан ҳоким бошқаларга ўрнак кўрсатмоқда.
Маълум бўлишича, ҳоким тумандаги шароити энг оғир деб топилган 10 нафар оилани ўз шахсий қарамоғига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрисабз шаҳри ва Ғузор тумани ҳокимлари ўз иш ҳақидан карантин давридаги хайрия ишларига маблағ ўтказиб берганди.

Oldingi sahifaДалани пайҳон қилган қўйлар воқеасининг «қаҳрамони» ҳоким ўринбосари этиб тайинланди

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: NNews.Uz

Шарҳ ёзиш