Яна 2 нафар фуқаро 10 суткага қамалди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Ғузор тумани маъмурий судининг берган хабарига кўра, карантин қоидаларига риоя қилмай жамоат тартибини бузган айрим фуқаролар ҳам учраб турибди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, жорий йилнинг 18 апрель куни “Қовчин” маҳалласи Паст қовчин қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Ж карантин вақтида ниқобсиз кўчага чиқганлиги ва ички ишлар профилактика инспекторига қаршилиш кўрсатиб жамоат тартибини бузган ҳамда 20 апрель куни “Карвон” савдо мажмуасида қассобчилик билан шуғулланиб келаётган Мустақиллик кўчасида яшовчи Т.Ш карантин қоидасига риоя қилмасдан ниқобсиз савдо қилганлиги ва жамоат тартибини бузганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман маъмурий суди кўриб чиқиб, фуқаро Р.Ж ва Т.Шларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 1-қисми ва 183-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.

——- Яна 2 нафар фуқаро 10 суткага қамалди appeared —- —-.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: NNews.Uz

Шарҳ ёзиш