Яман вирус туфайли келиб чиқадиган очликдан энг кўп азият чекадиган мамлакат бўлиши мумкин

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Камбағалликка қарши курашда дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатида фаолият олиб борувчи Oxfam ташкилоти Яман ва Сурияни коронавирус пандемияси даврида юзага келувчи очликдан энг кўп азият чекадиган мамлакатлар қаторига киритди.

Oxfam бу ҳақда ўзининг “Очлик вируси: CОVID-19 қандай қилиб дунёда очликни келтириб чиқармоқда” деб номланган баёнотида хабар берган.

Ушбу хабарда айтилишича, Яман коронавирус туфайли юзага келадиган очликдан энг кўп зарар кўриши мумкин бўлган мамлакат бўлиб, бу давлатдаги 15.9 миллион киши очликка дучор бўлиши мумкин. Бу аҳолинининг 53 фоизи овқатсиз қолиши мумкинлигини англатади.

Шунингдек, ушбу хабарда урушлар Яманнинг инфратузилмасига ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳамда уни импорт қилиш қобилиятига қандай таъсир ўтказгани баён қилинган.

Форс кўрфазидаги коронавирус туфайли юзага келган иқтисодий пасайиш ва нефть нархининг мисли кўрилмаган даражада тушиши ҳам Яманга жиддий таъсир ўтказди.

2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи мобайнида Яманга қўшни давлатлардан хайрия сифатида келадиган моддий ёрдам 80 фоизга камайди.

Пандемиядан олдин ҳам 90 фоиз озиқ-овқат маҳсулотларини четдан сотиб олувчи Яманда март ойида озиқ-овқат импорти 43 фоизга, апрель ойида эса 39 фоизга камайган.

Шунингдек, Oxfam хабарида айтилишича, Яманда июнь ойида 900 дан ортиқ одамнинг коронавирусга чалингани ва 250 дан ортиқ ўлим ҳоллари қайд этилган.

Лекин, Яманнинг соғлиқни сақлаш тизими яхши эамслиги боис касалланганлар ва ўлганлар сони бундан кўп бўлгани айтилган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш