Хабиб Нурмагомедов “Дунёнинг энг нуфузли 5 мусулмони” қаторида бўлиш "юки" ҳақида гапирди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Енгил вазн тоифасида UFC бўйича жаҳон чемпиони, россиялик аралаш яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов дунёдаги энг нуфузли мусулмонларнинг Топ-5лигига кириш ҳақида гапирди, деб ёзади “zakon.uz”.

“Бу катта мажбуриятлар ва катта масъулият юклайди. Агар кимнингдир хато қилишга ҳаққи бўлса, бу учун менинг ҳуқуқим жуда кам. Бу турли оқибатларга олиб келади”, — дейди спортчи.

Хабибнинг сўзларига кўра, у ҳаётдаги ҳамма нарсага янада масъулиятли муносабатда бўлиши керак, ваҳоланки, ҳар бир ҳаракати ортида унинг дунё бўйича карmераси ҳамда ҳурмати турибди.

“Шу сабабли, мен… Нафақат шу туфайли, балки аввалдан шундай турмуш тарзини олиб бораман. Шахсан ўзимга тегишли нарсаларни қилишга ҳаракат қиламан. Машқ қиламан, дам оламан, ухлайман, ахлоқсиз жойларга бормайман, ким билан мулоқот қилишимни, ким билан учрашишимни синчковлик билан филтрлашга ҳаракат қиламан”, дейди Нурмагомедов “YouTube”нинг “True Gym” каналига берган интервьюсида.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш