Товарнинг божхона қийматини аниқлашни қандай режалаштиришмоқда

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тўғрисидаги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат 29.09.2020 йилга қадар муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Тартиб лойиҳаси Президентнинг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тўғрисидаги амалдаги йўриқнома 1998 йилда тасдиқланган.

 

Тартиб лойиҳаси мамлакатимиз божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини тўғри аниқланишининг янги тартибини белгилаб беради.

 

Ҳужжат тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор қулайликлар тақдим этилишини назарда тутади.  Хусусан, божхона ҳудудида келиб чиқиши номаълум бўлган товарнинг қийматини аниқлаш,  товарнинг миқдори товар кузатув ҳужжатларида кўрсатилганига нисбатан кўплиги аниқланган ҳолатларда товарларнинг божхона қийматини маълум қилиш ва уни аниқлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, тартибга иловалар билан  Ички бозордаги шаклланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархларини ўрганиш тўғрисидаги далолатнома ва Олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 6.4-усулини қўллаш бўйича тавсиялар тасдиқланади.

 

Тартиб лойиҳасида:

  • рақамли дистрибуция усуллари орқали олиб кириладиган рақамли маҳсулотлар;
  • декларацияланмасдан ёки декларацияда нотўғри кўрсатилиб олиб кирилган;
  • божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда вақтинча олиб кирилиб, эркин муомалага чиқариладиган;
  • авария, енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки номаълум сабабларга кўра шикастланиши ёхуд бузилиши, яроқсиз ҳолатга келиши, йўқолиши ва камомади аниқланган  товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиблари кўриб чиқилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________


Darakchi.Uz

Манба: Norma.Uz

Шарҳ ёзиш