TOURISM: NEW REFORMS IN UZBEKISTAN

Муҳаббат ила баҳамлашинг

“VISIT KASHKADARYA” МАТЕРИАЛЛАРИ АҚШДА ДУНЁ ЮЗИНИ КЎРДИ

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг телеграмдаги расмий канали “Visit Kashkadarya”да инглиз тилида эълон қилинган материаллар АҚШнинг “Amazon Press Inc.” нашриёти томонидан чоп этилган тўпламдан ўрин олди. Андижонлик олима Раънохон Худжаеванинг инглиз тилидаги “Туризм: Ўзбекистондаги янги ислоҳотлар” номли рисоласида Қашқадарё вилоятидаги Қалъаи шерон дарасида жойлашган 31та динозавр излари ҳамда Миришкор туманидаги Ачинкўл кўли ҳақидаги маълумотлар ҳам келтириб ўтилган.
Таъкидлаш жоизки, “Туризм: Ўзбекистондаги янги ислоҳотлар” китоби “Amazon”нинг турли қитъалардаги бўлимларида ҳам сотувга қўйилган. Китобдан Ўзбекистоннинг энг машҳур сайёҳлик масканлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг соҳани юксалтиришдаги роли ҳамда бошқа материаллар ўрин олган.

https://www.amazon.co.uk/TOURISM-REFORMS-UZBE…/…/ref=sr_1_1…

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати

TOURISM: NEW REFORMS IN UZBEKISTAN

TOURISM: NEW REFORMS IN UZBEKISTAN

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Qashqadaryo Turizm Axborot Xizmati

Шарҳ ёзиш