Китоб тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари туманнинг олис чегара ҳудуди қишлоқлари аҳолиси ҳузурига боришди.

Муҳаббат ила баҳамлашинг

ТОҒДА…

Китоб тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари туманнинг олис чегара ҳудуди бўлган Куҳсор МФЙ га қарашли Шут, Аспидухтар, Деновболо қишлоқлари аҳолиси ҳузурига боришди.
Пандемия муносабати билан қишлоқ аҳлига озиқ — овқат маҳсулотлари ҳамда дори — дармон воситалари етказиб берилди.
Шунингдек,раҳбарлар хонадонларда бўлиб, кексалар ва ногирон кишилар ҳамда беморлар ақволидан хабар олишди.
Тоғда, картошка яхши ҳосил беради.Тоғликлар азалдан қуйи жойлар аҳолисини сифатли картошка билан таъминлашда ҳисса қўшиб келаётган эл.
Раҳбарлар адирларда экилган картошканинг ҳолати ва парвариши жараёнини ҳам бориб кўришди.
Бир сутка мобайнида тоғликлар билан ҳамнафас бўлган туман раҳбарлари одамлар дарду — ташвишларига шерик бўлишди.

👍@kitabdistrict 😷



_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш