Таниқли қўшиқчи аёл омадсизлиги, севгилиси билан жанжали ва ўз жонига қасд қилиши ҳақида

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Aмерикалик қўшиқчи Кэти Перри 2017 йилда қандай қилиб ўз жонига қасд қилишни хоҳлаганини эсга олди.

Перрининг сўзларига кўра, ўша пайтда у британиялик актёр Орландо Блум билан жанжаллашиб қолган. Бундан ташқари, «Witness» альбомининг омадсизликка учраши ҳам уни тушкунликка туширган. Перрининг таъкидлашича, бу унинг мусиқий карьерасидаги биринчи муваффақиятсизлиги. «Мен жуда кўп нарса бердим, аммо йўлнинг ярмида «синдим», — деди қўшиқчи. У Худога бўлган ишонч унга ёрдам берганини тан олди.

2019 йил февраль ойида Кэти Перри актёр Орландо Блум билан муносабатлари ҳақида гапирди, у ўз эри билан суратга тушган фотосуратни жойлаштирди. Кейинчалик ҳомиладорлигини эълон қилди. Жуфтлик ёзда Японияда турмуш қуришни режалаштиришган, аммо улар коронавирус тарқалиши сабабли маросимни кейинга қолдиришга мажбур бўлишган.

Блум ва Перри 2016 йил январь ойида 73-«Олтин глобус» маросимида учрашишганди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш