#Тайинлов…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Фарход Эшонович Очилов тайинланди.

Фарход Эшонович 2020 йил 3 мартдан шу кунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси бўлиб ишлаб келаётган эди. У кўп йиллар давомида таълим тизимида фаолият юритган. Хусусан, 2005 — 2017 йилларда давомида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ассистенти, катта ўқитувчиси, Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти, декани ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2017 — 2020 йиллар давомида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курслари директори сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Qashqadaryo viloyati hokimligi axborot xizmati

Шарҳ ёзиш