Статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Давлат статистика қўмитасининг қарори (15.05.2020 йилда 3193-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган)  билан 2020 йил учун статистика ҳисоботининг иккита шакли янги таҳрирда тасдиқланди. 

 

20-сон «Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот» иловасига ўзгартиришлар киритилди. 109/4-сон «Кичик саноат зона, технопарк, махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот» иловаси ҳам янги таҳрирда баён этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, иловалар Давстатқўмнинг 4.11.2019 йилда 3193-сон билан рўйхатдан ўтказилган «2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.

 

Ўзгартиришлар «Давлат статистикаси тўғрисида», «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2020 йилдаги «2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги 136-сон қарорига мувофиқ киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________


Darakchi.Uz

Манба: Norma.Uz

Шарҳ ёзиш