ССВ COVID-19ни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта ёшдаги коронавирус беморларни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатда ИФН-β1b рекомбинанти, ИФН-α рекомбинанти ва Умифеновир билан биргаликда қўллаш керак бўлган Фавипиравир, Гидроксизлорохин, Мефлохин, Азитромицин, Лопинавир ва Ритонавир каби дорилар кўрсатилган.

Тасдиқланган касалликни даволашнинг еттинчи методик тавсиялар версияси Россия ва хориж клиник тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

Шунингдек, вазирлик тиббиёт муассасаларига келаётган барча беморлардан антитанача ва COVID-19га тест олишни тавсия қилган.

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 432 мингдан ошган. Шулардан 195 мингдан зиёди тузалиб кетган. 5 215 та ўлим ҳолати қайд этилган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш