СОҒИНЧ….

Муҳаббат ила баҳамлашинг

СОҒИНЧ.
(КИТОБ ШЕВАСИДА).

МЕН КЕТМОҚ ИСТАДИМ, ҚАҚҚА, ҚАЁҚҚА,
КИТОБЧА ШЕВАМНИ СОҒИНДИМ, ЧОҒИ.
КАНАЛ ИЧИДАГИ ТОШДА ЎСГАН ГУЛ,
ҲАЛИ ҲАМ ЎРНИНГМИ, ТОШНИНГ ҚУЧОҒИ.

ҚОНДОШЛАРИМ ЁТГАН, СОКИН ҚАБРИСТОН,
БУНЧА ҒАРИБСАНА, ШИВИРЛАГАН ТОЛ.
БАЛКИ, КЎП ҚАБРЛАР ЧЎККАН, ДЎМПАЙГАН,
ОНАМ ҚАБРИ ГУЛЛАБ ЁТАР ЭҲТИМОЛ.

ЖИЗ ЭТИБ КЎКСИМДАН УЗИЛАР СОҒИНЧ,
ДИЙДОРТАЛАБ КЎНГЛИМ СИРА ТЎЛМАЙДИ.
МАСЖИД ДЕВОРИНИ БИР ҚЎЛЛАБ ҚУРГАН
ЭНДИ ОТАЖОНИМ ҚАЙТИБ КЕЛМАЙДИ.

БОШИДА ТУГУНИ ҲУВ-ҲУВЛАБ ОПАМ,
ГУЛИ, ДЕБ ТУШИМГА КИРАВЕРАДИ.
КИТОБИМ ШЕВАСИ ПИЧИР-ПИЧИРЛАБ,
ТИЛИМНИ ЎЗИГА БУРАВЕРАДИ.

ҚОРАВУЛЛАГАНИМ МАКТАБ БОҒИДА,
ОТАМ ЭККАН ОЛМА, ҚУРТЛАМАДИНГМИ,
КЎРГИМ КЕЛАЯПТИ ПАЙҲОНЗОРТАЛАБ-
БУЗОҚЧА, КАВШАНИБ ЎТЛАГАНИНГНИ.

ХОТИРАЛАР ТИТДИ, БЎЛГАНЧИЙДИ, ДЕБ,
СОҒИНЧ СИРЛАРИМНИ ҚИЛИБ ҚЎЙДИНГ ФОШ.
ҚЎРҚА-ПИСА МЕНИ СЕВАМАН ДЕСАНГ,
ПЕРОМНИ САНЧГАНДИМ, КЕЧИР, СИНФДОШ.

СОҒИНДИМ, ҲАЙЛО-Ю, УННОҚ-МУННОҚНИ,
ОҲОРИ ТЎКИЛГАН, ЭЙ ОТА ЎЙИМ.
КЕЧИР ОЗИБ КЕТГАН ОНА ОҚДАРЁМ,
ПАЛАХМОНТОШИНГНИ БОСИБ ЁТАР ЧИМ.

ВАТАН-ОТА-ОНАМ ИЗИН ЎПГАН ЕР-
СЕНИ СОҒИНДИМ-КУ, ҚИШЛОҒИМ ЙЎЛИ.
СОҒИНЧ-КЕСКИР ҚИЛИЧ, ЯЛАНҒОЧЛАНДИНГ,
ЧАРС-ЧУРС ОВОЗ КЕЛАР, "ГУЛИ-ЮЮВ, ГУЛИИИИ…

ГУЛБАҲОР ЖУМАЕВА.

8 ОКТЯБР. 2019-ЙИЛ.
ТОШКЕНТ.

(


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш