Шайхонтоҳур туманидаги кўприк устида 7та автомобиль иштирокида ЙТҲ рўй берди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги Интернет тармоғида тарқалган хабарлар ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз.

2 июнь куни соат 19:00 да Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги “Ганга” автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли еттита  бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар, яъни:

1) 38 ёшли Отабек Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

2) 28 ёшли Азизжон М. Бошқарган Spark автомобили;  

3) 24 ёшли Шохруҳ бошқарувидаги Nexia автомобили;  

4) 43 ёшли Туркия фуқароси Бюлент Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;  

5) 34 ёшли Зафар М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

6) 25 ёшли Собитжон Э. бошқарган Toyota автомобили;

7) 29 ёшли Сирожиддин Т. бошқарган Malibu автомобили;

ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштиркочиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Масофа ва муқобил тезликни сақланг – булар сизга йўл ҳолати кескин ўзгарганида тўқнашувдан четланиш имконини беради.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Uzreport.Uz

Шарҳ ёзиш