Шаҳзода Гарри биринчи марта фильмда суратга тушди (видео)

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Қироллик оиласидаги мавқеи билан танилган қиролича Елизавета II нинг кичик набираси шаҳзода Гарри рафиқаси, актриса Меган Марклнинг изидан борди ва дебют ролини оммага намойиш этди.

Сассекс герсоци биринчи марта суратга олиш жараёнида иштирок этган.  Маълум бўлишича, у «Netflix»нинг Паралимпия ўйинлари иштирокчиларига бағишланган йирик “Rising Phoenix” ҳужжатли лойиҳасида роль ўйнаган.

Шуниси эътиборга лойиқки, жуфтликнинг ушбу хизмат билан ҳамкорлиги ҳақида шу йилнинг январь ойида хабар берилган эди ва ҳозирда тармоқда Гарри бош роль ўйнаган фильмнинг трейлери пайдо бўлди.

Таъкидланишича, ҳужжатли фильм коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга қолдирилган Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун махсус режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш