Шаҳрисабзда ҳайдовчи ИИБ ходимини ўз машинасида судраб кетди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


2020 йил 22 апрель куни Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди биносида 1987-йилда туғилган М.Суяровнинг ҳатти-ҳаракати юзасидан суд бўлиб ўтди.Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2020 йил 22 апрель куни соат 11:00 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар, «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида М.Суяров Матиз русумли «70/У 162 КА» давлат рақамли автомашинасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган.
Шу ерда хизмат вазифасини бажариб турган профилактика инспектори Ж. Турдиевга ҳужжатларини тақдим қилмасдан уни ўз автомашинасида 50 метр масофагача тортиб кетган.

ИИБ ходими М.Суяровнинг ҳатти-ҳаракати юзасидан қонуний чора кўришни сўради.
Аниқланишича, М. Суяров карантин қоидаларига амал қилмай, белгиланган тартиб қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимига қўпол муносабатда бўлган.
Бу ҳам етмагандек, ундан ҳужжатларни сўраган Ж. Турдиевни машина эшикларини ёпмай судраб қочиб кетишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига асосан ҳуқуқбузарга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

——- Шаҳрисабзда ҳайдовчи ИИБ ходимини ўз машинасида судраб кетди appeared —- —-.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: NNews.Uz

Шарҳ ёзиш