"Сардоба" фожиасидан зарар кўрган хонадонларга қорамол топширилмоқда

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Сув тошқинидан зарар кўрган Оқолтин туманидаги 128 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

«Ҳозиргача 70 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилди, яна 58 хонадонга ажратилган қорамоллар эрта-индин эгаларига етказилади», — дейилади маълумотда.

«Сардоба» сув омборининг ўпирилиши натижасида юз берган тошқиндан талофат кўрган 17 гектар майдондаги 132 та хонадонларни таъмирлаш Тошкент вилояти зиммасига юклатилган. Ҳозирга қадар вилоят ушбу вазифа 85 фоизга бажаришга эришилди.

Қурбон ҳайити муносабати билан вилоят ҳокимининг ташаббусига кўра, сув тошқинидан катта зарар кўрган, мутасадди идоралар томонидан моддий кўмакка муҳтож деб топилган 128 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилиши белгиланди.  

Ҳозиргача 70 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилган бўлса, яна 58 хонадонга ажратилган қорамоллар эрта-индин эгалари етказилиши режалаштирилган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш