Саҳарликда тавсия қилинмайдиган маҳсулотлар — —-

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб сув ичиб олиб, кейин саҳарликка таёргарлик кўрилса 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмасдан ноқулайликлардан қутиламиз.

Саҳарликда бизни асосий ичимлигимиз сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирдаям имкон қадар фақат кўк чой ва албатта, уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим.
Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизни тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин:
ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
– меъёридан ортиқ аччиқ чой ичиш;
– дудланган гўшт маҳсулотлари;
– тузи кўп маҳсулотлар;
– тузлама маҳсулотлар;
– кофе ва кафеинга бой маҳсулотлар
– шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш (табиий ширинлик ейиш керак);
– барча нотабиий кимвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;
– лавр япроғи, наъматак меваси каби сийдик ҳайдовчи маҳсулотлар.
Қуйидаги саҳарлик қилиш учун тўрт хил энг фойдали маҳсулот турларини келтириб ўтамиз.
1. Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, гречкали овқат ва шу кабилар.
2. Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, сутнинг ўзи жуда ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.
3. Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, мағиз, ўрик туршаги, араб хурмоси, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.
4. Банан, гилос, анжир, ўрик, шафтоли, олма, олча, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим.
Ҳўл мевалардан тўйиб олиб, бу билан бирга сув ичмасаям бўлади, фақат меваларни ўзи ейилади, холос. Бир литр сув шунча ҳажмдаги мева ейиш билан баробар.
Юқоридаги тўрт хил турдаги маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу кун давомида ўзимизни яши ҳис қилишимизга замин яратади.
Манба: azon.uz

Oldingi sahifaЯна 2 нафар фуқаро 10 суткага қамалди

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: NNews.Uz

Шарҳ ёзиш