Сўх тумани ҳокими ўзгарди — Darakchi

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Сўх тумани Халқ депутатлари  Кенгашининг навбатдаги ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир Аблдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Сессия кун тартибига битта ташкилий масала – Сўх тумани ҳокимини сайлаш масаласи қӯйилди.

➖ Чегара ҳудудидаги бӯлган нохуш ҳолат кӯп нарсаларни қайтадан кӯриб, қайтадан қарашга ҳаммамизни мажбур қилди, — деди А. Арипов. — Бевосита Президентимизнинг топшириқлари билан мен бошчилигимда вазиятни ӯрганиш учун мутасадди идоралар раҳбарлари етиб келишди. Биринчи навбатда вилоят раҳбари Ғаниев Шуҳрат Мадаминович ва бошқа раҳбарлар етиб келиб вазиятни чуқурланишига йӯл қӯймаган. Бизнинг олдимизда энг катта масъулият турипти – бу Сўх туманидаги муаммоларни ҳал этиш ва туманни обод қилиш.

Йиғилишда Сўх тумани ҳокими ва унинг ӯринбосарлари тайинланди.

2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди.

У 1970 йилда Қўштепа туманида туғилган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туман ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида юзага келган тўқнашув чораларини юмшатиш мақсадида Бош вазир Абдулла Арипов низо келиб чиққан ҳудудга етиб борган эди. Аҳоли билан учрашиб, уларнинг мақсад-муддаоларини эшитган эди. 

Бош вазир Сўх тумани аҳолиси билан учрашган чоғи барча ӯринбосарлари, турли соҳалар вазирлари келиб, туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бӯйича дастур тайёрлашларини ваъда берганди. Орадан бир кун ӯтмай, Президент топшириғига асосан, вертолёт орқали бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар тумандаги вазиятни яхшилаш учун етиб келишган эди. 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Darakchi.Uz

Шарҳ ёзиш