РУСТАМ ХУДОЙБЕРДИЕВНИНГ ФЕЙСБУК ГУРУҲИ САҲИФАСИГА ҚЎЙГАН…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

РУСТАМ ХУДОЙБЕРДИЕВНИНГ ФЕЙСБУК ГУРУҲИ САҲИФАСИГА ҚЎЙГАН
👇
"Китоб туман ободонлаштириш булимининг экологияга карши харакатлари, ок сув даресига мусир хона ташкиллаштириб олишган. Буни Ким назорат килади. Дарега чикинди тукиш мумкинми?" шакл ва мазмундаги пости юзасидан

АМАЛИЙ ЧОРА КЎРИЛДИ.

"Тоза ҳудуд" ДУК Китоб тумани филиалига тегишли чиқинди ташувчи махсус техникаси ҳайдовчиси туман марказидан оқиб ўтувчи "Оқ сув " дарёси қирғоғига қурилиш чиқиндиларини олиб келиб тўкиб, устини кўмган ҳолати тасдиқланди.
Дарё қирғоғига тўкилган чиқинди зудлик билан ушбу ҳолатни содир этган шахснинг ўзи орқали тозалаб олинди.
Ҳайдовчининг ушбу ҳатти — ҳаракати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича Китоб туман назорат инспекцияси томонидан қонун бузилиши деб баҳоланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси билан жарима жазоси қўлланилди.

Шу ўринда ушбу воқеа тўғрисида далил келтирган ҳолатда ўз вақтида хабар берган фуқаролар ва фейсбук фойдаланувчиси Рустам Худойбердиевга яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз.
Барча тумандошларимизни эса эл — юрт манфаати йўлида ана шундай фаолликка чақирамиз!

ЭСЛАТМА : Китоб тумани ҳокимлиги ободонлаштириш ишлари бошқармаси ва "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси бир биридан мустақил корхоналар бўлиб, " Тоза ҳудуд " ДУК аҳоли билан маҳаллалар кесимида оммавий шартнома тузиш ҳисобидан пуллик хизмат кўрсатади.




_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш