Руминияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик антирекорд қайд этилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Руминияда ўтган кун давомида эпидемия бошланганидан бери энг кўп янги коронавирус ҳолатлари аниқланди – 555 та.

Бу ҳақда  “Digi 24” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, сўнгги 24 соат ичида 13.147 та синов ўтказилган ва 555 та ҳолатда мусбат натижа тасдиқланган.

Мамлакатда сўнгги антирекорд 11 апрелда кузатилган ва ўшанда 523 янги юқтириш ҳолати қайд этилган эди.

Умуман олганда, Руминияда пандемиядан бери 30.175 кишида коронавирус тасдиқланган. Улардан 22.284 таси соғайиб, 1817 киши вафот этган. Жами 796.484 та тест ўтказилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш