Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими?

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими? Бу саволга Республика бош санитария инспектори, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди.

«Ниқоблар асосан баръер, яъни тўсиқ вазифасини бажаради. Бемор одам аксирганда, йўталганда ҳавога тарқатадиган майда заррачаларни тўсиб қолади, лекин ҳавони бемалол ўтказади. 

Карбонат ангидриддан заҳарланиб қолиш мумкин деган фикр мутлақо нотўғри. Масалан, ҳозирги кунда COVID-19  инфекцияси билан курашаётган тиббиёт ходимлари соатлаб ниқобни ечмай беморларга қарашади. 

Албатта, ниқоблардан тўғри фойдаланишга аҳамият бериш керак, яъни уларни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш лозим», деди у. 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш