Рўйхат тузилди: Сирдарёда нечта одамга 40 млн сўмдан берилади?

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди:

🚧 Аҳоли эвакуация қилиниши натижасида бўш қолган ҳудудларни тўлиқ муҳофаза қилиш мақсадида 117 та йўналишда — 52 та пиёда ва 33 та автопатрул, 32 та назорат ўтказиш пунктлари фаолият юритмоқда.

📗 Хатлов тадбири давомида 3663 нафар фуқаронинг паспорти йўқлиги аниқланган ва шундан
1746 нафар фуқаронинг паспорти топилиб, ўз эгаларига қайтарилди. 1917 нафар фуқарога янги биометрик паспорт расмийлаштириб берилди.

🐄 Қидирув ишлари натижасида 11 минг 272 бош уй ҳайвони аниқланиб, уларнинг ҳаммаси ўз эгаларига қайтарилди. 6 минг 112 бош нобуд бўлган уй ҳайвони дезинфекция қилинган ҳолда, махсус ажратилган 5 та ҳудудга кўмилди.

👮🏻‍♂️ Зарар етган ҳудудларни ободонлаштириш, хавфсиз ҳудудга айлантириш ва фуқароларни доимий яшаш жойларига кўчириш ишларига ички ишлар органларининг 495 нафар ходими сафарбар қилинган.

💰 Талофат натижасида жабрланган оилаларга Президентимиз томонидан моддий ёрдам сифатида берилган 40 млн. сўмдан пул маблағларини қабул қилиб олган 4025 нафар фуқаронинг рўйхати (1 июн ҳолатига кўра) тўлиқ шакллантирилган. Келгусида ушбу моддий ёрдам маблағларини олиши кутилаётган 1 818 та фуқаронинг рўйхати ҳам тузилди.

📍Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакуация  қилинган жами 89 минг 450 нафар аҳолини 67 минг 901 нафари яшаш манзилига қайтарилди. 21 минг 549 нафар фуқаро эвакуация қилинган ҳудудларда қолмоқда.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш