ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ БИЛАН КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ…

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ БИЛАН КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ БИЛАН КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 30 июнь куни яна бир тарихий қарорга имзо чекди. Давлатимиз раҳбарининг “Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4766-сонли қарори билан Китоб давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилиши белгиланди.
Ушбу қарорда Китоб давлат геологик қўриқхонасида жойлашган халқаро аҳамиятга эга “Зинзилбан” геологик кесмасининг геология фанида тутган ўрни, геологик мероси ва биохилма-хиллигини сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш, ҳудуд жозибадорлигини маҳаллий ва хорижий сайёҳларга яқиндан таништириш, гўзал табиатидан баҳра олишларига имкон яратиш, ҳамда геотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш мақсад қилинган.
-Айтиш керакки, Китоб давлат геология қўриқхонаси дунёдаги ягона тўлиқ Эталон — Эмс яруси стандарти ҳисобланади, -дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нуъмон Райимқулов. -Бу ушбу маконнинг дунё океанидан ажралиб чиққан дастлабки қуруқлик майдони эканига ишорадир. Мазкур ҳудудни халқаро олимлар ҳамжамияти дунё океанидан қуруқликка чиқиш жойи сифатида қайд этган.
Манбаларга кўра, Китоб давлат геологик қўриқхонаси Ўзбекистоннинг ноёб табиий қўриқхоналаридан бири ҳисобланади. Қўриқхона 1979 йилда ташкил этилган бўлиб, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Зарафшон тоғининг жануби-ғарбий қисмида, Қашқадарё дарёси ҳавзасида жойлашган. Ушбу манзил қадимий даврда яшаган жониворлар ва ўсимликларнинг қолдиқлари сақланиб қолган тош қотмаларини ва ноёб стратиграфик кесмаларни ҳимоя қилиш учун барпо этилган. Палеозой кесмалари бу ерда ўзига хос геологик тузилмалардан иборат бўлиб, Ернинг геологик тарихига оид 130-170 миллион йил давом этган муҳим вақт оралиғида энг бой ва ноёб маълумотларни ўз ичига қамраб олган. Бугунги кунда қўриқхона 3938 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, бу ерда палеонтология ва биология музейи ҳам мавжуд.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________

Манба: Facebook — Qashqadaryo Turizm Axborot Xizmati

Шарҳ ёзиш