ПАРК — ИСТИРОҲАТ БОҒИ ҲАЛИ МУҲОКАМАГА ТАЙЁР ЭМАС…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

🌴ПАРК — ИСТИРОҲАТ БОҒИ ҲАЛИ МУҲОКАМАГА ТАЙЁР ЭМАС
(
Тумандошимиз Аҳмадбек Жалиловнинг фейсбукдаги "Китоб туманида Оммавий Ахборот" саҳифаси орқали қўйилган постга муносабат)

БИРОЗ ФУРСАТ ва БИРОЗ САБР ОРТИДАН, КЕТГАН ЭСКИ СКАМЕЙКАЛАР ЎРНИГА ЯНГИ СКАМЕЙКАЛАР КЕЛАДИ👍👏
Бу ҳақида бизга Китоб тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи маълум қилди.

Маълумки, Китоб тумани марказидаги истироҳат боғида босқичма — босқич таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.Бунинг учун Китоб тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси масъул қилиб белгиланган.
Айни кунларда истироҳат боғининг карантин даврида фаолият юритмаётганлигидан фойдаланиб, эскириб,яроқлилик хусусиятини йўқота бошлаган скамейкалари олиб ташланиб, ўрнига, янги, лойиҳада кўрсатилган нуқталарда скамейкалар ўрнатилиши учун иш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввал бир неча бор ижтимоий тармоқдаги саҳифа ва каналимиз орқали истироҳат боғини янгича ва замонавий кўринишга ҳамда қулайликларга эга аҳоли дам олиш масканига айлантириш учун лойиҳа тасдиқлангани ҳамда бу боғда қурилиш — таъмирлаш ишлари олиб борилиши тўғрисида ахборот берилган эди.
Умуман олганда, ажабланишга ҳожат йўқ.Истироҳат боғида олиб борилаётган ишлар барчаси назоратда.
Фурсати етиб,янги лойиҳа амалга ошиб, истироҳат боғи янгича қиёфа касб этганда, ростмана ажабланишга тўғри келади.
Ижобий ўзгаришлардан албатта ҳайратимиз ошиши тайин бўлади.
Ўша кунларга етиш насиб этсин!
👍@kitabdistrict 🌴🌱






_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш