Она тили халқимизнинг аждоддан авлодга ўтиб келаётган бой маънавий мероси, милла…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Она тили халқимизнинг аждоддан авлодга ўтиб келаётган бой маънавий мероси, миллатимизнинг руҳидир. Президентимиз сўзлари билан айтганда, жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тилимиз миллатимиз белгиси, фахримиз, ғуруримиздир.
Китоб шаҳри марказида ўрнатилган мана бу ёрлиқдаги битиклар ҳам ҳар биримизнинг қалбимизда она тилимизга бўлган эътиборни оширса ажаб эмас.

Лола Ўроқова.


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш