НОАНИҚ МУРОЖААТЧИНИНГ АНИҚ МАНЗИЛИГА БОРИЛДИ….

Муҳаббат ила баҳамлашинг

НОАНИҚ МУРОЖААТЧИНИНГ 👥 АНИҚ МАНЗИЛИГА 🏠БОРИЛДИ.🚗

Фейсбукда "Гламурная Леди" шахсий саҳифаси орқали қилинган, шахси очиқланмаган, бироқ манзили аниқ берилган мурожаат Китоб тумани ҳокимлиги томонидан ўрганилди.

Мурожаатда кўрсатилган манзил, яъни Китоб тумани, Шарқ Юлдузи МФЙ Рус қишлоқ ҳудудида кам таъминланган оилалар учун қурилган арзон уйлар жойлашган манзилга ҳокимликнинг айни масалаларга тегишли мутахассислари бориб хонадонларда яшовчи кишилар билан суҳбатлашилди.
ГАРЧИ, МУРОЖААТ ҚИЛГАН КИШИНИ ТОПИШНИНГ ИМКОНИ БЎЛМАГАН БЎЛСА-ДА, ЭЪТИБОР МУАММО ва УНИНГ ЕЧИМИНИ ТОПИШГА ҚАРАТИЛДИ.
Қилинган мурожаат юзасидан ўрганилган ҳолат бўйича,туман ҳокимлиги томонидан "Qishloq qurilish invest" инжиниринг компаниясининг ҳудудий бўлимига расман маълум қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни тезкорлик билан ҳал этилиши чораларини кўриш масаласи қўйилади.
Туман ҳокимлиги ушбу муаммонинг ижобий ечим топишини назоратга олади.

ЭСЛАТМА : Агар, фейсбук орқали қилинган мурожаат эгаси иложи бўлса Kitob tumani hokimligi facebook гуруҳининг мессенжери орқали ўз телефон рақамини маълум қилса, у киши билан соҳа мутасаддилари алоқага чиқиб, муаммони манзилли ҳал этилишига эришилар эди.






_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш