Мирзиёевнинг Россияга ташрифи муҳокама қилинди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



13 август куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири A.Х. Комилов билан телефон орқали суҳбатлашди.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, халқаро ва минтақавий кун тартиблари бўйича атрофлича фикр алмашилди. Олий ва юқори даражадаги, шу жумладан, ҳозирда Ўзбекистон раислигида бошқарилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги тадбирларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига режалаштирилган давлат ташрифининг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди. Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасида қўшма комиссиянинг 1-йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши қарорлари бўйича ишларнинг бориши кўриб чиқилган.

Шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш юқори баҳоланди. Томонлар ушбу соҳада ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқлашган.

Aфғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ЙХҲТдаги инқироздан чиқиш йўллари тўғрисида ҳам фикр алмашилган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш