МАСЛАҲАТЛАШУВДАН АМАЛИЙ ИШГА ЎТИЛДИ…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

МАСЛАҲАТЛАШУВДАН АМАЛИЙ ИШГА ЎТИЛДИ

Аввалги хабарларимиз орқали маълум қилганимиздек, Китоб тумани Панжи МФЙ ҳудудидаги эл тилида "капельный" номи билан аталадиган, "Кўсам ноз — неъматлари" МЧЖга қарашли 200 гектарлик лалми ердаги токзор ҳоким ташаббуси билан туман Кенгаши депутатлари томонидан ўрганиб чиқилиб самарасиз деб,топилган эди.
МЧЖ бошқарув раиси аризаси ва депутатлар қарорига мувофиқ 200 гектарлик лалми токзорнинг 100 гектари заҳирага олиниб,Панжи,Кўсам,Нурафшон қишлоқлари аҳолиси ва ёшларига 1 гектардан фермер хўжалиги ташкил этган ҳолда, кооперацияга бирлашиб,замонавий томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янги боғ барпо этишга келишиб олинган ҳам эди.
Ана шу маслаҳатлашувдан амалий ишга ўтилди.
Ҳудуднинг ишсиз аҳолиси ҳамда асосан ёшлар таклиф этилиб, ер ажратиб берилди.
Энди ҳужжатлар расмийлаштирилиб, банк кредитлари ажратилиши билан боғлиқ ишлар тезкорлик билан ҳал этилади.Бу масалада муаммо бўлмаслигини ҳоким ўз назоратига олган.
Иш жараёнида туман ҳокими томонидан кооперацияга малакали агроном жалб этиш, экспортбоп узум навларини кўпайтириш, майиз тайёрлаш бунинг учун муҳим агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш бўйича ҳам тегишли тавсиялар берилди.
Тез орада бу жойда Кўсамнинг ростмана ноз — неъматлари етишиб, эл дастурхони ва дунё бозори расталарини тўлдирса, ажаб эмас.
Кечаги маслаҳатлашув, бугунги амалий иш, эртага натижа ҳам кўп куттирмай албатта ўз ижобий самарасини кўрсатишига умид қиламиз.

👏@kitabdistrict 🍇


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш