Marvel ирқчиликда айбланди | UzReport.news

Муҳаббат ила баҳамлашинг



«Қасоскорлар» фильми орқали кўпчиликка яхши танилган америкалик актёр Энтон Маки Marvel фильмларини ирқий хилма хиллик йўқлигида айблади.  Хусусан, актёр «Қора пантера» фильмида аксарият ролларни қора танли актёрлар ижро этганини айтиб, фильм  яратувчиларнинг барини ирқчиликда танқид қилган.

«Мени Marvel’нинг еттита фильмида иштирок этганим жуда безовта қилади. Чунки бу фильмларда продюсер, режиссёр, каскадёрчи,либослар бўйича рассом – атрофимдаги барча одамлар оқ танли бўлган эди», дейди актёрнинг ўзи.

«Қора пантера»даги аксарият ижодий гуруҳ аъзолари қора танли бўлиши ҳам актёрнинг айтишича, киностудияда ирқчилик мавжудлигига ишора қилади. «Бу ҳаммасидан ҳам кўра ирқчиликдир. Қора танлилар ҳақидаги фильмда қора танлиларни ёллаган бўлсангиз, нима учун уларни аксарият оқ танлилар суратга тушган фильмлар учун ҳам жалб қилмайсиз?», дея таажжубланади Энтон Маки.

Маълумот ўрнида

«Қора пантера» 2018-йилда Marvel Comics’ларига асосланган фильм бўлиб, режиссёр Райан Куглер томонидан яратилган. Фильмда бош ролларни Чедвик Боузман, Майкл Бакари Жордан, Лупита Нионго ва Данай Гурира ижро этган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Uzreport.Uz

Шарҳ ёзиш