КУТУБХОНАЧИЛАРИМИЗГА БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

КУТУБХОНАЧИЛАРИМИЗГА БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланиб, қабул қилинган эди.

Қонунда 21 май – Ўзбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни, деб белгилаш назарда тутилган.
Шунга оид маълумотлардан иқтибос:

«1870 йилда 21 май Тошкент шаҳрида биринчи оммавий кутубхона ташкил этилган сана ҳисобланади. Ушбу қонун қабул қилиниши, биринчидан, ахборот-кутубхона тизими ривожланишига, жумладан, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга, юқори малакали кадрлар сони ошишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Иккинчидан, китобхонларга ахборот-кутубхона хизмати сифати, кутубхона жараёнларини автоматлаштиришга илмий-тадқиқот ва методик-услубий фаолият самарадорлигини таъминлайди.

Учинчидан, ахборот-кутубхона тизими ривожига ҳисса қўшган ходимларни рағбатлантиришни такомиллаштиради, уларнинг касб нуфузини оширади.

Байрамингиз муборак бўлсин, фидойилар !
📚👋@kitabdistrict




_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш