Коронавирус туфайли амалга оширилган эвакуация учун немислар миллионлаб евро тўлашди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Германия федерал ҳукумати коронавирус пандемияси муносабати билан уйига олиб кетилиши керак бўлган чет элда дам олаётган сайёҳлардан 2,7 миллион евро товон пули олди.

Бу ҳақда “Bild” газетаси Германия ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

Жорий йилнинг март ойидан апрель ойигача Германия ташқи ишлар вазирлиги чартер самолётлар ёрдамида 240 минг сайёҳни Германияга эвакуация қилган. Охирги шундай самолёт 24 апрель куни Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳридан 157 нафар Германия фуқаросини уйига олиб келган. Шундан сўнг одамлар Германияга алоҳида ёки кичик гуруҳларда қайтишни бошлашган.

Бунинг учун эса деярли 94 миллион евро керак бўлган.

Ушбу маблағнинг қарийб 47 миллиони Европа Иттифоқи орқали Германия федерал бюджетига тўланади. Шу билан бирга, яна 47 миллионини сайёҳларнинг ўзлари тўлаши керак, шу муносабат билан минглаб ҳисоб-фактуралар юборилган.

Германия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, аҳоли Канар оролларидан эвакуация қилиниш учун 200 евро, Кариб денгизидан — 500 евро, Австралия ва Янги Зеландиядан эса ҳар бири учун 1000 евродан тўлаши керак бўлади.

 

 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш