Коронавирус! TikTok тармоғи эгасининг бозор баҳоси $100 млрд.дан ошди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Машҳур TikTok қисқа видео-сервисининг эгаси бўлган ByteDance компаниясининг баҳоси хусусий инвестицияларнинг сўнгги турларида 100-140 миллион долларгача ошди, дея хабар беради Bloomberg.

Бу шуни англатадики, унинг капиталлашуви икки йил ичида уч баробар ошди ва TikTok дунёдаги энг қиммат стартап унвонини сақлаб қолди. Янги баҳо ByteDance’ни HSBC ва IBM каби компаниялар қаторига олиб чиқди.

Агентлик маълумотларига кўра, ByteDance йил бошида IPO’га тайёргарлик кўраётган эди. Бироқ ўшанда компания молиявий ҳолати талаб даражасида эмас эди. Ҳозир эса уни Softbank, General Atlantic ва Sequoia каби гигантлар қўллаб-қувватламоқда.

ByteDance TikTok’дан ташқари Douyin ва Toutiao янгиликлар хизматларига эгалик қилади. Унинг ойлик аудиторияси 1,5 млрд. фаол фойдаланувчилардан ташкил топган. Ўтган йили у Индонезия ва Ҳиндистонда янги мусиқа хизмати Resso’ни синаб кўрган эди. Resso ушбу мамлакатларда аллақачон Spotify ва Apple Music хизматларининг жиддий рақибига айланган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш