Коронавирус кўз касаллигини келтириб чиқариши мумкинми?

Муҳаббат ила баҳамлашинг



АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Коронавирус инфекцияси билан касалланганда кўз билан боғлиқ касалликлар ҳам келиб чиқиши масаласига тўхталиб ўтди:

– Тадқиқотчи олимларнинг аниқлашича, еонъюнетивит, яъни кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши коронавирус касаллигининг белгиларидан бири бўлиши мумкин.

Италиялик олимлар коронавирус бурун шиллиқ қаватида аниқлангандан бир ҳафта ўтиб кўз шиллиқ қаватида ҳам учрашини тадқиқотларида таъкидлашган. Шунинг учун коронавирус касаллигини даволаётган шифокорлар нафақат бурун ва оғиз, балки кўзларни ҳам ҳимоя қилиш борасида ҳам огоҳлантирилади.

Хитой шифокорларининг тажрибасида ҳам коронавирус билан даволанаётган беморларда 1 фоиз ҳолатда конъюнктивит аниқланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш