КИТОБ ТУМАНИДА ЮЗТА ИШ ЎРНИ БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ЛОЙИҲАГА ҚЎЛ УРИЛДИ…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

КИТОБ ТУМАНИДА ЮЗТА ИШ ЎРНИ БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ЛОЙИҲАГА ҚЎЛ УРИЛДИ

Китоб туманидаги Панжи МФЙ ҳудудида "Кўсам ноз — неъматлари" МЧЖ мавжуд.МЧЖ тасарруфида томчилатиб суғориш тизими асосида 200 гектар лалми майдонига экилган токзор бор. МЧЖ ташкил этилганига ўн беш йилдан ортиқ вақт ўтган.Бироқ шу ўтган вақт мобайнида бу токзорлардан мутлақо самарасиз фойдаланиб келинган.Эски технология асосида қурилган томчилатиб суғориш тизими янгилигидаёқ яроқсиз ҳолга келиб, токлар сувсиз шароитда ўсиб, ҳосили август ойида қуриб, нобуд бўлган.
Ток қатор ораларидан шу йиллар давомида фақат бир маротаба хашак ўриб олиш ҳисобига фойдаланиб келинган, холос.МЧЖ ишчи ходимлари сони кескин камайиб кетган.Рентабеллик ноль даражага келиб қолган.
Ушбу ҳолат анча йиллардан буён ҳудуд аҳолисининг норозилигига сабаб бўлиб келаётган эди.Қолаверса,бугунги давр талаби ҳам ўзгарди.
Озиқ — овқат хавсизлиги масаласига давлат даражасида назоратга олинган.
МЧЖ раҳбарияти 200 гектар ернинг 100 гектарини туман заҳира фондига қайтариш учун ариза топширди.
Туман ҳокими ва туман Кенгаши депутатлари, МФЙ ҳамда қишлоқ оқсоқоллари, аҳоли вакиллари биргаликда заҳирага қайтарилган ерни бориб ўрганишди.
Энди юз нафар оиладан юз нафар фуқаро яхлит битта кооперацияга бирлашиб, янги жорий этиладиган томчилатиб суғориш механизми асосида ушбу жойда ишлайди.

Баъзи тафсилотлар
видеода 👉🎥 🤞

👋@kitabdistrict👋

videovideo

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш