КИТОБ ТУМАНИДА КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ ?…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

КИТОБ ТУМАНИДА КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ ?

Ушбу савол билан бизга мурожаат қилиш ҳолатлари бўлиб турибди.

Бу саволга СОЭМ вилоят бошқармасининг туманга оид маълумоти асосида қисқача жавоб бериш мумкин.
Яъни, туманимиздан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетилиб карантинда сақланган жами 73 кишидан 5 нафари (шундан 1 нафар шифокор, 4 нафар аҳоли вакили) уйига қайтарилиб, реабилитация муддатини ўташяпти.
Уларга соғлом ташхиси қўйилган.
Карантинда қолаётган 68 нафар киши ичидан яна бир нафар кишида касаллик аломатлари аниқланган.
Аввал хабар берганимиз 25 та касаллик аломатлари аниқланганларнинг умумий сонига бугунги сана билан яна бир нафар киши қўшилиб, Китоб туманидан вилоят марказига карантинга олинганлар ичидан жами касаллик юқтирганлик ташхиси қўйилганларнинг умумий сони 26 тага етди.
Бугунги кунда вилоят марказида карантинга олинган тумандошларимиздан ташқари аҳоли орасидан коронавирус билан касалланганлар қайд этилгани йўқ.
@kitabdistrict





_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш