Китоб тумани ҳокимиятининг телеграмдаги гуруҳи расман ёпилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Бундан бир ойлар чамаси олдин очилган Китоб тумани ҳокимиятининг телеграмдаги гуруҳи расман ёпилди. Бу ҳақда Китоб тумани ҳокими Алишер Закиров расман баёнот берди.

Ҳозир бу гуруҳ Телерам каналида ҳамон мавжуд ва унга https://t.me/kitobtumanhokimiyati манзилида аъзо бўлиш ва кўриш мумкин. Аммо олдингидек фикр билдиришлар ва пост қўйишлар функцияси ўчирилган. Айтиш лозимки, сўз эркинлигига асосланган ва ҳокимият ва халқ ўртасида мулоқотга жуда ҳам катта имкониятлар ва енгилликлар берган бу каби гуруҳ вилоятда. эҳтимол мамлакатда ягона гуруҳ бўлса керак.

Исталган ватандошимиз бу гуруҳда ўз муаммоларини кўтариб чиқиши, ҳоким ва ҳокимият вакиллари, прокуратура, солиқ, ички ишлар, маҳалла ва умуман туман ҳаёитига тегишли барча соҳа мутасаддилари билан бемалол мулоқотга киришлари, танқидий фикр ва мулоҳазалар билдиришлари мумкин эди. Ҳоким Алишер Закировнинг ўзи ҳар бир мурожатга дарҳол жавоб бериб келар, музокараларда иштирок этарди. Телеграмдаги бу гуруҳ туман аҳолиси ўртасида жуда ҳам тез машҳурликка эришди ва аъзолари орта борди.

Гуруҳ ёпилиши сабаби ҳақида Алишер Закиров шундай деб ёзади:

Ассалому алайкум, азиз гуруҳдошлар!
Мана Kitob tumani hokimligi телеграм гуруҳи ташкил этилиб бир қанча муддат ўз фаолиятини олиб борди.Маълумки, гуруҳни очишимиздан мақсад, сўз эркинлигига асосланган ҳолда мурожаат ва мулоқот гуруҳи сифатида тумандошларнинг муаммолар юзасидан мурожаатларини расман қабул қилиш ва ҳал этиш эди.
Аммо афсуски, берилган имконият ва яратилган қулайликдан унумли фойдаланиш ўрнига, аксарият фуқароларимиз гуруҳдан фақат тортишув ҳамда ғийбат воситаси сифатида фойдаланишга уринишди.Бу гуруҳ очилишидан олдимизга қўйилган мақсадга мутлақо зид ҳолатдир.
Шунинг учун ҳозирдан эътиборан ушбу телеграм гуруҳи расман ёпилди.
Мурожаатлар эса @Kitobhokimligi боти орқали мунтазам қабул қилинади.
Ҳурматли тумандошлар!Гуруҳдаги иштирокингиз учун барчангизга катта раҳмат!
САЛОМАТ БЎЛИНГ !

Шу билан бирга шуни таъкидлаб ўтиш керак, Китоб туманида телеграм, Фейсбук тармоқларида бир неча фаол гуруҳлар мавжуд. Булар ҳокимияитга тегишли саҳифа ва гуруҳлар, шунингдек Китоб ва китобликлар гуруҳи ва Китаб.Уз сайти ҳам шу жумладан.

Шарҳ ёзиш