КИМ, КИМГА ва НИМА УЧУН ЭРТАК АЙТЯПТИ?!…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

КИМ, КИМГА ва НИМА УЧУН ЭРТАК АЙТЯПТИ?!

"Хуш урток хоким мурожатим буйича нимани ургандингиз бу Гал канака эртак эшитамиз"

Бу жумлалар facebook "даги
" Гламурная Леди" шахсий саҳифада савол тариқасида кеча, 27- июнь куни соат 23:14да пост қилиб қўйилган эди.

Ҳурматли, фуқаро!

Сизнинг мурожаатингиз ўрганилди. Такрор ўрганилди.

Сиз билан ҳокимликнинг шу соҳага тегишли мутасаддиси телефон орқали боғланганида Сиз ҳужжат бўйича уйнинг эгаси эмаслигингиз, айни пайтда Тошкент шаҳрида эканлигингиз, уй қонунан Юсупов Жасур Асатуллаевичга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Сиз гарчи мавҳум мурожаат қилган бўлсангиз-да, ҳокимлик вакили ўша уй ва уйни қурган қурувчини ҳам топиб, камчиликлар қаерда эканлиги билан қизиқди.

Ҳурматли фейсбукдан фойдаланувчи дўстларимиз ўз изоҳ ҳамда шарҳларида тўғри фикр ва маслаҳатларни ёзишибди.Холис ёзишибди.Бунинг учун уларга ташаккур.

Азиз, фуқаро! Сиз билан телефон орқали боғланган ҳокимлик вакилининг телефон рақами сизда бор.Уйнинг эгасига ўша рақамни беринг.Улар телефон қилиб ҳокимлик мутасаддиси билан гаплашишсин.Судга мурожаат этиш масаласидами, таъмир масаласидами ёки бошқа ҳокимлик билан боғлиқ бирор муаммоли масаладами барчаси қонун доирасида ҳал этилишига амалий ёрдам берилади.
Мабодо, уй эгаси номидан ўзингиз ҳаракат қилмоқчи бўлсангиз, албатта нотариус орқали номингизга тегишли ишончнома расмийлаштириб олинг.Ҳокимлик бу қоғозсиз ҳам сизни эшитади, бироқ қонунга мувофиқ ҳуқуқий ва мулкий масалаларда суд иши кўрилаётганда даъвогар сифатида афсуски, ИШОНЧНОМАСИЗ шахсан аралаша олмайсиз.

Маълумот учун : Ушбу уйларнинг буюртмачиси "Қишлоқ Қурилиш Инвест"компанияси.
Уй эгаси ва компания ўртасида шартнома тузилган ва тенг кучга эга.
Қурувчи қўлида Юсупов Жасур Асатуллаевич имзолаган, фойдаланишга топшириш тўғрисидаги далолатнома ҳам мавжуд.
Туман ҳокимлиги томонидан ушбу уй эгасига 2018 йил уй олишга эҳтиёжи бор деган мазмунда тавсиянома берилган.
Яъни уй олишга ёрдам берилган.

Ҳокимлик томонидан
бериладиган навбатдаги ТАВСИЯ : Агар бошқа мазмундаги масалангиз ва мурожаатингиз бўлмаса, ушбу кўтариб чиққан муаммонгиз бўйича, ҳокимга эмас, уй эгаси ўз Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, СУДга мурожаат этиши лозим!

ЭСЛАТМА : Ушбу жавоб ЭРТАК эмас! Сизнинг, яъни фуқаронинг норасмий мурожаатига, расмий жавоб ва эътибордир.

Баъзи тафсилотлар 📸фото ва 📹 видеода👈👇





_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш