КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ ЮМШАТИЛИШИ УНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ ДЕГАНИ ЭМАС…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ ЮМШАТИЛИШИ УНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ ДЕГАНИ ЭМАС

Хабарингиз бор, Махсус комиссия қарори билан 2020 йил 10 июлдан жорий этилган қатъий карантин чоралари 2020 йил 15 августдан юмшатилди. Мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида амалга оширилган бу чора-тадбирлар карантин қоидаларини бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, фуқаролардан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришлари сўралади. Шу жумладан:
-жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
-ижтимоий масофани сақлаш;
-қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.
Бугунги кунда маҳаллий авиақтновлар, маҳаллий темир йўл қатновлари, музейлар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляж, ҳостеллар фаолияти қайта тикланган. Уларнинг карантин талабларига риоя қилиши Махсус комиссия мурожаатида ҳам келтириб ўтилган эди.
Хўш, бугун вилоятимизда мавжуд очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари қандай талаб ва чоралар асосида фаолият кўрсатишлар лозим? Бу қоидаларни яна бир бор эслатиб ўтамиз. Демак улар:
-банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказмайди;
-столлар оралиғида 2 метрдан кам бўлмаган масофани таъминлайди;
-ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлишларини таъминлайди;
-бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштиради;
-ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисми дизенфекция воситалари билан тозаланишини таъминлайди.
Ушбу белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилинмаса тегишли тартибда жавобгарликка тортилади. Шу боисдан ҳам ўз фаолиятингизда карантин қоидаларига амал қилиб, касаллик занжирининг узилишига ҳиссангизни қўшишингизни сўраб қоламиз.

Жавоҳир ТОЖИЕВ,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Qashqadaryo Turizm Axborot Xizmati

Шарҳ ёзиш