ИНТЕРНЕТДАН ШАРАФ ТОПГАН ШОИРЛАР….

Муҳаббат ила баҳамлашинг

ИНТЕРНЕТДАН ШАРАФ ТОПГАН ШОИРЛАР.

Интернетда бўлган эди палопон,
Изоҳлардан бўйи ўсди бир жаҳон,
Битта китоб чиқариш бўлган армон,
Интернетдан шараф топган шоирлар.

Қани айтинг, кимнинг шунча дўсти бор,
Ҳаётининг тоғдек каму кўсти бор
Эл дардичун ёниб турган кўкси бор,
Интернетдан шараф топган шоирлар.

Хайрият, шу интернет ҳам бор экан,
Шугинага шеърпарастлар ёр экан,
Кўзларига шеърсиз дунё тор экан,
Интернетдан шараф топган шоирлар.

Манмансираб, мен шоирман деб юрмас,
Катта шиор уни назарга илмас,
Эл назари тушганин, ўзи билмас,
Интернетдан шараф топган шоирлар.

Гулбаҳор Жумаева.

11 август.2020 йил


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш