Инспектор Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб олди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


28 июнь куни соат тахминан 13:30 ларда Самарқанд шаҳар Ўзбектракт кўчаси ва Ойдин йўли кўчаси кеcишмаси яқинида Зарафшон дарёсида сувда оқиб келаётган Жиззах вилояти Зомин тумани Қўрғон МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро профилактика катта инспектори катта лейтенант Бекназаров Зохид Шарипович томонидан қутқариб олинди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.  

Аниқланишича, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетиб, Зарафшон дарёсида оқиб кетган. Бу ҳодиса тўғрисида хабар олган ҳудудий профилактика катта инспектори катта лейтенант Бекназаров Зохид зудлик билан воқеа жойига етиб келиб фуқарони сувдан қутқариб олиб ҳаётини сақлаб қолган. Маълум қилинишича, ҳозирда фуқаронинг соғлиги яхшиланган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Darakchi.Uz

Шарҳ ёзиш