Ҳунармандлик ҳам қадриятларимиздан бири-ку! Унда нега?

Ҳунармандлик ҳам қадриятларимиздан бири-ку! Унда нега?

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Шу постни қуяйми қуймайми деб куп мулохаза қилдим. Аммо қуймасам булмаскан. Хуллас туманимизда 2-3 йил ичида куп яхши узгаришлар булди албатта буниям тан олиш керак. Шу гапларни айтиб замонамиздан айланай деб тургандим. 80 га кирган бувим гапимни чурт кесдилар.

БУВИМНИНГ ХИКОЯСИ!!!
-Бобонг рахматли хунарманд эдилар 40 йил шу туманда темирчилик қилди, шогирдлар етказди фарзанд набираларни устириб улғайтирди. 40 йил хеч ким бобонгни ишини орқага сурмади. Рахматли вафот этгач устахонаси мени номимга қолди. Биласан тоғаларинг шу устахонада ишлаб оила боқади. Лекин Бозорни қайта қурамиз замонавий қиламиз деб, сен айтган шу 2-3 йил ичида устахонадан хам ердан хам айрилдик. Рузғор хам бир нави буп қолди. Хокиминггаям судянгаям бордик хеч гап йуқ мана ишонмасанг деб. Суд қарорини бердилар.

Суд қарорида тумандаги хунармандларга ер ажратиш ва даъвони қаноатлантириш Китоб туман хокимлигига юклатилган суратларда куриб оларсиз.

Уйлайманки бу буйича туман мутасаддилари албатта чора куради. Лекин вақт утаверади, қорин эса очади. Уч йилдан буён қийин ахволда қолган хунармандларни хам сабри тугаётгандир. Ахир хунармандчилик хам қадрятларимизданку.
ОМОН БУЛГИН КИТОБИМ…





_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________

Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Голиб Бердиев Kitob tumani hokimligi учун

Шарҳ ёзиш