Huawei ҳам Ўзбекистонда «Google солиғи»ни тўлайди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Huawei компанияси Ўзбекистонда интернет орқали кўрсатилган хизматлар ва сотилган маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Хабар берилишича, Гонконгда рўйхатдан ўтган Huawei Services Cо., Limited компанияси 1 июнь куни Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатга олинган.

Шу тариқа, Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони 14 тага етди.

Аввалроқ «Яндекс» Ўзбекистонда «Google солиғи» тўлайдиган компаниялар қаторига қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Солиқ кодексининг янгиланган таҳририда «Google солиғи» белгилаб қўйилган. Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудида рақамли хизматлар кўрсатадиган хорижий интернет-компаниялар қўшилган қиймат солиғини тўлайди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш