Ҳазрати султон чўққиси — Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги чўққи

Ҳазрати султон чўққиси — Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги чўққи

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Ҳазрати султон чўққиси — Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги чўққи, баландлиги 4030 м. Ҳисор тизмаси сувайирғич қисмининг жануброғида. Оқсув дарёсининг бошланиш қисмида жойлашган. Ўзбекистоннинг энг баланд нуқталаридан бири. Атрофидаги ҳудудлардан тик қурумли қоялар ҳосил қилиб кўтарилган. Ёнидан оқиб ўтувчи ва шу ҳудуддан бошланувчи дарёлар ҳавзасида абадий қор ва музликлар мавжуд. Бу тоғ Китоб туманиниг шарқий қисмида, Гелон ва Кўл қишлоқларига жуда яқин жойда жойлашган.

#HazratiSulton_choʻqqisi






_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________

Манба: Facebook — Шаҳрисабз ва шаҳрисабзликлар

Шарҳ ёзиш